Jum. Mar 29th, 2024

Буюк Алломалар музейида моҳир шоир, драматург ва адиб ҳотирасига бағишлаб ўтказилган илмий-амалий конференцияда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам иштирок этди.

 

Шаҳар ҳокими мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан буюк аждодларимиз меъросини чуқур ўрганиш, уларга бўлган хурмат-эҳтиромни ўсиб келаётган ёш авлод қалбига сингдириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтди.

 

Тадбирда Қўқон шаҳрида туғилган шоирнинг ҳаёти, ижоди ва адабий меъроси хусусида адабиётшунослар ва тарихчиларнинг маърузалари ўқиб эшиттирилиб, архив материалларидан намуналар намойиш этилди.