Jum. Apr 19th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида ўтказилаётган Маънавият фестивали доирасида ташкил этилган концерт дастурида иштирок этди. Шаҳар ҳокими концерт дастурида ажойиб қўшиқлари билан Қўқонликларни баҳраманд этган санъаткорларга чуқур миннатдорчилигини изҳор этди ва Фаттохон Мамадалиев ҳаёти ва ижоди ҳусусида самимий фикрларини билдирди.

 

Концерт дастурида Ҳасан Ражабий, Гулбахор Эркулова, Муножат Тешабоева, Аҳмаджон Дадаев, Ферузхон, Озодбек Тилланазаров Абдулаҳад Абдурашидов каби халқимиз ардоғидаги санъаткорлар миллий куй-қўшиқлар ижро этиб, майдонда жам бўлган томошабинларни баҳраманд этдилар.

 

Мақом кечасида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалининг “Янги Ўзбекистоннинг ёшлар ансамбли” қўшиқлар ижро этган устоз санъаткорларга жонли ижродаги куйлари ва саҳна кўринишлари билан жўр бўлдилар.