Jum. Apr 19th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги қонунига асосан, уй-жой мулкдорлари ширкатлари ўрнига ташкил этилган бошқарув сервис компаниялари вакилларига аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш бўйича вазифалар белгилаб берди.

 

Шаҳар ҳокими очиқлик ва ҳисобдорлик принципилари асосида фаолияти юритиш, маҳаллаларда лойиҳаларни амалга оширишдан олдин фуқаролар билан кенг муҳокама этиш, сарфланаётган маблағлар хусусида шаффоф ҳисобот юритиш юзасидан кўрсатмалар берди.