Jum. Mar 29th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов “Роҳат” болалар оромгоҳидаги ёзги мавсумнинг тантанали очилиш маросимида иштирок этди. Шаҳар ҳокими мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг олға сурган 5та муҳим ташаббуслари доирасида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтди.

 

Шаҳар ҳокими Қўқон шаҳридаги мактабларда турли йўналишларда ўтказилган кўрик-танловларда ғолиб бўлган ёшлар ва уларнинг устозларини тақдирлаб, эсдалик совғаларини топширди.