Pay. Mar 28th, 2024

Қўқон шаҳридаги саноат бозорларини Эркин Иқтисодий Зона ҳудудига кўчириш бўйича режалаштирилган чора-тадбирлар юзасидан ижтимоий тармоқларда билдирилаётган изоҳлар юзасидан

Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг расмий баёноти

Ушбу лойиҳа келажакда Қўқон шаҳрида Савдо комплекслари фаолиятини замонавий кўринишда ташкил этиш, ҳаридорлар ва тадбиркорлар учун муносиб шароит яратиш, бозорлар ҳудудида барча учун тенг, рақобатбардош муҳит яратиш, бозорларга қўшни республикалар, вилоятларимиздан келаётган ҳаридорлар сонини янада кўпайтириш ва пировард мақсадда энг илғор жахон тажрибаларини хисобга олган, Марказий Осиёдаги йирик савдо ва логистика марказини барпо этишга қаратилган.

Айни пайтда ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун муносиб, узоқ яқиндан келадиган ҳаридорлар учун географик жихатдан қулай ҳудуд танланмоқда ва тадбиркорларнинг фикри ўрганилмоқда.