Pay. Mar 28th, 2024

Анқарадаги Кору Хелз Груп (https://www.koruhastanesi.com/) (Koru Health Group) корпорацияси вакиллари ва Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ўртасида ўтказилган музокараларда Қўқон шаҳридаги Эксклюзив Хотель Бизнес МЧЖга қарашли бинода Туркиянинг илғор тиббиёт технологияларига асосланган кўп тармоқли шифохона ташкил этиш, тиббиёт соҳасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

 

📌 Шаҳар ҳокими давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар хусусида маълумот бериб, тиббиёт соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун барча шароитлар яратиб берилишиним таъкидлаб ўтди.

 

Учрашувда Қўқон шаҳар тиббиёт бирлашмаси мутасаддилари ҳам иштирок этиб, Туркиялик ҳамкасблари билан ўзаро фикр алмашдилар.