Chor. Apr 24th, 2024

Оила ярашуви фарзандлар энди ота-онасининг бағрида шодон яшаш бахтига муяссар бўлишди, бундай хайрли ишлар болажонларнинг қувончига сабаб бўлмоқда.

Юртимизда оилавий ажримларнинг олдини олиш бўйича мунтазам чора-тадбирлар амалга оширилиб, бу борада давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида тадбирлар ўтказилмоқда. Оиладаги нотинчлик, ажримлар сабаб фақат эр-хотин азият чекмайди, бундай ҳолларда фарзандлар – эртамиз эгалари бўлган ёшлар камолоти ҳам сўроқ остида қолади.
Хусусан, Мажбурий ижро бюроси Қўқон шаҳар бўлими томонидан ҳам нафақат алимент қарздорликларини ундириш ажрашган оилаларни яраштиришга ҳам эришиляпти. ФИБ Қўқон туманлараро судининг 07.05.2021йил кунги қарздор А.О.дан ундурувчи Т.О. фойдасига икки нафар фарзанди учун 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш хақидаги ижро хужжати мавжуд.
Бюро томонидан қарздор А.О. ундурувчи Т.О. сухбатга чақиртирилиб, олиб борилган тушунтиришлар натижа берди ва 09.03.2022 йил куни ушбу оилани яратиришга эришилди ва ижро иши тамомланди.