Jum. Mar 29th, 2024

Шу йилнинг 17 – июль куни Ўзбекистон Республикасининг Киберхавфсизик тўғрисидаги қонуни (https://lex.uz/uz/docs/5960604) кучга кирган. Унинг мақсади киберхавфсизлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш.

Қонунга асосан, кибержиноятчилик – ахборотни эгаллаш, ўзгартириш, йўқ қилиш ёки ахборот тизимлари ва ресурсларини ишдан чиқариш мақсадида дастурий таъминот ва техник воситалардан фойдаланилган ҳолда амалга ошириладиган жиноятлар йиғиндиси,

кибермакон — ахборот технологиялари ёрдамида яратилган виртуал муҳит, киберхавфсизлик — кибермаконда шахс, жамият ва давлат манфаатларининг ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимояланганлик ҳолати каби тушунчаларнинг қонуний мазмуни белгилаб берилган.

Киберхавфсизликни таъминлашда Конституция, ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларининг талабларига риоя этилиши ва бажарилиши шарт.

Қонунчилик талабларини бажаришдан ва уларга риоя этишдан ҳар қандай тарзда четга чиқиш, бунинг сабаблари қандай бўлишидан қатъи назар, қонунийликнинг бузилишидир ва у белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.