Pay. Apr 25th, 2024

Фейсбукдаги “Қўқонжоним” гуруҳида эҳтиёжманд фуқароларнинг жарроҳлик амалиётлари ҳаражатларини қоплаб бериш учун моддий ёрдам кўрсатиш тартиби хусусида қилинган мурожаат юзасидан

Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг

РАСМИЙ ЖАВОБИ

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрельдаги 250-сонли “Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорига асосан, ижтимоий рўйхатлардаги фуқароларга, “моддий ёрдам ҳамда тиббий хизмат кўрсатиш” белгиланган.

Қўқон шаҳрида 2021 йилда 100 нафардан зиёд ижтимоий рўйхатлардаги фуқароларнинг соғлиғини тиклаш ва шу жумладан жарроҳлик амалиётлари учун Республика бюджети, шаҳар бюджетининг орттириб бажарилган қисми ва “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан 700 миллион сўмдан зиёд маблағ ажратилган.

Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан ушбу мавзудаги “Шукроналик” туркум интервьюлари ижтимоий тармоқларда кенг ёритилган.