Сессияда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари, депутатлар ва кун тартибидаги масалаларга алоқадор бошқа мутасаддилар иштирок этдилар.
Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунига асосан Усмонов Маруф Азамович Халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгашининг олтинчи чақириқ,, биринчи сессиясида бир овоздан Қўқон шаҳар ҳокими лавозимига қайта тасдиқланди.
Шаҳар ҳокими 1-ўринбосари Ойбек Мамажоновнинг кун тартибидаги масала – 2019 йил якуни ва Қўқон шаҳрининг 2020 йилга мўлжалланган маҳаллий бюджет лойиҳаси хусусидаги ҳисоботи тингланди.