Pay. Mar 28th, 2024

Қўқон шаҳрида яшовчи, 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган ҳарбий хизматни ўтамаган фуқоролар Қўқон шаҳар Мудофаа ишлари бўлимига 2020 йилги чақирув мавсумига муддатли ҳарбии хизматга чақириладилар,

Чақирилувчиларни танлаб олиш тадбирлари 2020 йилнинг 10 февралига қадар ўтказилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар сафини соғлом, билимли ва маънавий-ахлоқий жиҳатдан муддатли ҳарбий хизматни ўташга тайёр чақирилувчилар билан бутлаш мақсадида Қўқон шаҳар Мудофаа ишлари бўлимида чақирилувчиларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш, касбий танлов ва якка тартибда суҳбат ўтказиш тадбирлари ўтказилмоқда.

Ҳурматли чақирилувчилар! Сизларни, Конституциямизнинг 52-моддасида белгиланган, Ватанимиз олдидаги йигитлик бурчингизни бажаришга чақирамиз.

Муддатли ҳарбий хизматни ўтамаган барча чақирилувчилардан Қўқон шаҳар Мудофаа ишлари бўлимига шахсни тасдиқловчи хужжат билан келишлари сўралади.

Қўқон шаҳар Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, Подполковник Сарварбек Хайруллаев