Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 248–моддасига асосан тегишли рухсатномасиз ўқотар қурол, шунингдек ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмалари тайёрлаш, олиш, олиб юриш, сақлаш, олиб ўтиш ёки жўнатиш беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Қўқон шаҳрида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, барча ҳамшаҳарларимизнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида шу йилнинг 17 февралидан ўқотар қуроллар, ўқ дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш моддаларини ўз ихтиёри билан келиб топширган фуқаролар жиноий жавобгарликка тортилмайди.
Ўқотар қуролларини ўз ихтиёри билан топширган фуқароларга ушбу қуролларнинг нархи (қиймати) тўлаб берилади.
Фуқароларимиз ноқонуний сақланаётган қуролларини Қўқон шаҳар ИИО ФМБ(горотдел)га топширишлари ёки ҳудудларидаги профилактика инспекторларига, маҳалла раисларига, “Маҳалла”, “Нуроний” жамғармалари Қўқон шаҳар бўлимларига, Ёшлар иттифоқи Қўқон шаҳар Кенгашига мурожаат этишлари мумкин.
Мурожаатлар учун алоқа телефонлари:
73 542 20 02
73 542 62 30
94 554 04 00
91 143 13 31
90 506 36 16
90 566 79 19
“Кейинги пушаймон, ўзингга душман”, дейди доно халқимиз. Яратилган имкониятдан фойдаланиб, эртага қонун олдида жавобгар бўлиш, фарзандларингизнинг жиноятга қўл уриши ёки жиноят қурбони бўлишининг олдини бугун олинг!