Dush. May 13th, 2024

Бугун Silk Avia авиакомпаниясининг 1011 рақамли рейси Тошкент шаҳридан Қўқон аэропортига етиб келди. Йўловчилар ва экипаж аъзоларини Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов бошчилигида шаҳримиз фаоллари, “Uzbekistan Airports” акциядорлик жамияти мутасаддилари гулчамбарлар билан кутиб олдилар.

Давлатимиз раҳбарининг туризм соҳасини ривожлантириш борасидаги ташаббуслари доирасида 20 йиллик танаффусдан сўнг янгитдан барпо этилган Қўқон аэропортидан бугун илк ҳамшаҳарларимиз Тошкент шаҳрига жўнаб кетмоқдалар.

Қўқон аэропорти ишга тушмасданоқ бу ерда хизмат қилишга ошиқаётган Қўқон шаҳри ва атроф туманлар аҳолиси, Қўқонлаги таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларнинг катта қизиқишига сабаб бўлаётган эди.

Айни пайтда аэропорт инфраструктурасини яратиш ишлари ҳам жадаллик билан олиб борилмоқда. Аэропортга олиб келувчи 800 метр узунликдаги йўл барпо этилмоқда, йўл четига бетон бордюр ва ариқлар, 25 та тунгги ёритиш чироқлари ўрнатилмоқда.

Йўл атрофидаги гулзорларга экилган кўчатларни суғориш учун янги барпо эилган сув ҳавзасидан ирригация тармоқлари тортиб келинмоқда. Тез орада автомобиллар тўхташ жойи қурилиши ҳам ниҳоясига етказилади. Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида аэропортга автобус қатнови ҳам йўлга қўйилди.

Шак-шубҳасиз рекорд вақт ичида барпо этилган Қўқон аэропорти Қўқонликлар ёдида мамлакатимизда инсон фаровонлиги йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, улкан бунёдкорлик ишларини намоён этувчи иншоот сифатида эсда қолади ва кўп йиллар савдо-сотиқ, туризм ва транспорт хизматларини ривожлантиришга хизмат қилади.