Тадбирга Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари ҳам ташриф буюриб, маҳалла аҳолисини байрам билан самимий муборакбод этдилар.
Шаҳар ҳокими мамлакатимизда давлатимиз раҳбари бошчилигида олиб борилаётган халқпарвар сиёсат, «Инсон қадри учун» тамойили асосида фуқароларни ижтимоий муаммоларини тизимли ҳал этиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида тўхталиб ўтди.
Куни кеча давлатимиз раҳбарининг фармонига асосан «Шухрат» медалига сазовор бўлган 51-«Зилол» маҳалласи раиси Мунирахон Ботирова маҳалла тизимида самарали фаолиятни ташкил этиш бўйича ўз тажрибаси билан ўртоқлашди.
Тадбир сўнггида маҳалла ҳаёти ва жамоат ишларидаги фаоллиги учун бир қатор аёллар «Ўрганжибоғ» маҳалласининг Фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.