Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Jum. Sen 20th, 2024

Ишим бор, мана энди уйимиз ҳам бор, энди навбат уйланишга. Қўқондаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси 2 хонали квартирага эга бўлди.

Конституциямизинг 47-моддасида асосан Ўзбекистонда “Ҳар ким уй-жойли бўлиш ҳуқуқига эга. Аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларини уй-жой билан таъминлаш тартиби қонун билан белгиланади.

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Миллий гвардия, маҳалла тизими мутасаддилари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида Қўқон шаҳридаги Меҳрибонлик уйида тарбияланган ёш фуқарога, Президентимиз ташаббуслари билан “Меҳр дафтари” жамғармаси ҳисобидан ажратилган, 2 хонали хонадон калитини тантанали равишда топширди.

“Ишим бор, мана энди уйимиз ҳам бор, энди навбат уйланишга, Юртбошимиздан чексиз миннатдорман”, деди энг замонавий услубда жихозланган янги хонадон эгаси Маруфжон Усмонов билан бўлиб ўтган суҳбатда.

Click to listen highlighted text!