Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов “Инсон” ижтимоий химатлар маркази, Пенсия жамғармаси ва маҳалла тизими мутасаддилари билан “Узумзор” маҳалласида истиқомат қиладиган ногиронлиги бўлган фуқародан хабар олди.
Оқ йўл кўчаси, 139-уйда истиқомат қиладиган Маматқулов Зафаржонга ижтимоий ёрдам тўпламлари етказилиб, мавжуд муаммо-масалалари ўрганилди.
Ҳусусан, масъулларга фуқарони ногиронлик нафақасига чиқариш имкониятларини ўрганиш, доимий даромад манбаи билан таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.