Chor. Fev 28th, 2024

Танловларда мактаб сардорларининг қобилиятлари учта йўналишда синовдан ўтказилди. Биринчи шартга асосан сардорлардан ўзларининг фаолиятлари тўғрисида маълумот беришлари, иккинчи шартда долзарб ижтимоий лойиҳа тақдим этишлари талаб этилди. Учинчи, “Интеллектуал ринг” номли шартда сардорларнинг интеллектуал салоҳиятлари баҳоланди.

Секторлар кесимида ўтказилган кўрик танловнинг саралаш босқичида Қўқон шаҳридаги 3, 15, 27,18, 22, 35, 13, 26-умумий ўрта таълим мактаблари сардорлари биринчи ўринни эгалладилар.

Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Қўқон шаҳар Кенгаши томонидан ташкил этилган ушбу кўрик танловда ғолибликни қўлга киритган сардорлар шаҳар босқичига йўлланма олдилар.