Фарғона вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Хожиқўзижон Исақов, Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари ва мутасадди идоралар вакиллари иштирокида ўтказилган штаб йиғилишда саноат бозорларида олиб борилаётган ободонлаштириш, демонтаж ишларини уюшқоқлик билан ниҳоясига етказиш бўйича вазифалар белгилаб берилди.
Бугун “Ризқ барака” комплексида савдо дўконларининг намунавий қурилмаси барпо этилади. Лойиҳага асосан, дўконлар металл қопламага эга гипсокартон ва ўтга чидамли тўлдирувчи материалдан иборат профиллардан барпо этилади.
Айни пайтда, “Ризқ барака” комплексида сўнгги ободонлаштириш ишлари ниҳоясига етказилмоқда, демонтаж ишлари тугатилиб, майдон қурилиш ишларини бошлаш учун шай ҳолатга келтирилмоқда.