Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, вилоят ва шаҳар секторлари раҳбарлари бошчилигида содир этилган ёнғин оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Ёнғин асоратларини бартараф этишга Миллий гвардия, ҳарбийлар, барча корхона, ташкилотлар, маҳаллалардан ҳашарчилар жалб этилган.
Мутасаддилар савдо комплекслари ҳудудида тадбиркорлик билан шуғулланиб келган фуқаролар билан мулоқот қилиб, жорий муаммоларни ҳал этиш чораларини кўрмоқдалар.