Айни пайтда ташқи фасад, хона ва коридорларни таъмирлаш, электромонтаж, дераза, эшик ва ромларни янгилаш ишлари олиб борилмоқда.
Режада спорт зал, бу ердаги ювиниш хоналари, ёритиш тизимларини янгилаш, янги ташқи ҳожатхона барпо этиш.
Давлатимиз раҳбарининг Фарғона вилоятига ташрифи давомида берилган кўрсатмалар ижросини таъминлаш мақсадида тузилган Республика ишчи гуруҳи ташаббуси билан бу ердаги ишлар «Ўзбекнефтегаз» акциядорлик жамияти ҳомийлигида олиб борилмоқда.