Давлатимиз раҳбарининг Фарғона вилоятига ташрифи давомида берилган кўрсатмалар ижросини таъминлаш мақсадида тузилган Республика ишчи гуруҳи ташаббуси билан бу ердаги ишлар “Агробанк” акциядорлик жамияти ҳомийлигида олиб борилмоқда.
Айни пайтда биноларнинг ташқи фасади, ўқув хоналари ва коридорлар кўркам кўринишга келтирилмоқда. Режада мактаб ҳудудидаги йўлакларни асфалтлаш, янги келтирилган йўл ҳаракати қоидаларини ўқитиш комплексини кўчириб, янги жойга ўрнатиш режалаштирилган.
Шу билан бир қаторда ҳожатхоналар, ичимлик суви тармоқлари ҳамда спорт иншоотлари ҳам мукаммал таъмирланади.