Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари масъуллари, соғлиқни сақлаш, маҳалла тизими мутасаддилари масъулларига ҳамшаҳарларимиз Қурбон ҳайити намозларини адо этишлари учун муносиб шароит яратиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, транспорт тирбандликларини олдини олиш бўйича кўрсатмалар берди.
Сафланиш тадбирида Қўқон шаҳар ИИБ бошлиғи, полковник Анваржон Парпиев ҳам топшириқлар ижроси бўйича мутасаддиларга йўриқномалар берди.