Қўқон шаҳар ҳокимлиги ва Миллий гвардия мутасаддилари васийликка олинган ёшларни талаб-эҳтиёжларидан келиб чиқиб, компютер жамланмаси ва кондитер маҳсулотлари пишириш ускунасини беғараз ёрдам сифатида етказиб бердилар.
Ўз бувилари томонидан васийликка олинган ёшлар энди «Меҳр дафтари» жамғармаси ҳисобидан доимий даромад манбаига эга бўлиш билан бир қаторда, информацион технологияларни мукаммал эгаллаш имкониятига эга бўлдилар.