Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Chor. Dek 4th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов математика ойлиги доирасида мактабларда икки босқичда олимпиадалар ташкил этиш, бу ишларга шаҳримиздаги олий таълим муассасаларини жалб этиш, олимпиада ғолибларини юқори даражадаги совринлар билан тақдирлаш бўйича кўрсатмалар берди.

Қўқон шаҳридаги таълим муассасаларида апрель ойи инглиз тили ва китобхонлик, май ойи физика ва информатика ойилиги сифатида белгилаб олинди.

Маруфжон Усмонов секторлар раҳбарлари, маҳалла ва таълим тизими мутасаддилари, участка нозирлари иштирокида таълим самарадорлиги, мактабларда давоматни ошириш, умумий ўрта таълим муассасаларида ижтимоий жихатдан хавфли аҳволда бўлган вояга етмаганлар билан якка тартибда шуғулланишни ташкил этиш ва назорат қилишни ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берди.

Йиғилишда шаҳримизда вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар муҳокама этилиб, масъул мутасаддилар фаолиятига баҳо берилди.

Click to listen highlighted text!