Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари кун тартибидаги масалаларга алоқадор масъулларга аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг солиқлар ва коммунал идоралардан бўлган қарздорликларни бартараф этиш бўйича амалий чоралар кўриш, аҳоли ўртасида солиқларни ўз вақтида тўлаш менталитетини шакллантириш бўйича кўрсатмалар берилди.
«Намунали солиқ тўловчи маҳаллалар» челленджи доирасида қарздорликларини тўлиқ бартараф этган ва мавсум бошидан катта тушум қилиб бораётган маҳаллалар, фидоийлик кўрсатаётган мутасадди ташкилотлар эътироф этилиб, ўз фаолиятида сусткашликка йўл қўяётган масъулларга танбеҳ берилди.
«Бюджет тушумлари давлатимиз раҳбарининг диққат-эътиборида бўлиб турган жиддий масала», деди Маруфжон Усмонов.