Давлатимиз раҳбарининг «Туркий давлатлар билан туризм соҳасидаги ҳамкорликни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан Қўқон шаҳрининг «Туркий дунёнинг туризм пойтахти» мақомини олганлиги муносабати билан 2022-2023 йилларда амалга ошириладиган маданий-маърифий тадбирлар доирасида 2023 йилдан бошлаб, ҳар икки йилда бир маротаба июнь ойининг биринчи декадасида Лаванда фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш белгиланган.
Куни кеча «Мехригиё» корхонаси ҳудудида Фарғона вилояти маданият ва туризм бошқармаси, Қўқон шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган маданий тадбирда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган меҳмонлар иштирок этдилар.