Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов «Мистер Балл» корхонаси фаолияти билан танишиб, раҳбарият билан мулоқотда бўлди.
Рентген тасмаси ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхонанинг салоҳиятини янада юксалтириш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш чоралари кўрилди.
Корхонада янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш мақсадида барпо этилаётган бинолар, қурилиш ишлари кўздан кечирилиб, ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш, янги иш ўринларини ташкил этиш имкониятлари ўрганилди.