Хотин-қизлар фаолларининг психологик билимларини шакллантиришга қаратилган семинарда фуқаролар билан ишлашда низоли вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш, нотинч оилалар билан ишлаш, руҳий тушкунликка тушган шахсларга бирламчи психологик ёрдам кўрсатиш, ўз жонига қасд қилиш, ажримларни олдини олиш каби йўналишларда тушунчалар берилди.
Ўзбекистон Оила ва хотин-қизлар Қўмитаси раиси Озода Парпибоева, Ўзбекистон психологлар асссоциацияси мутахассислари иштирокида ўтказилган семинарда иштирокчиларни қизиқтирган кўплаб саволларга ҳам жавоб берилди.