Yak. Iyun 16th, 2024

SEAMO va WRITING WORLD CUP 2023 ғолибларини тантанали тақдирлаш маросимида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам иштирок этди.

Шаҳар ҳокими мамлакатимизда таълим соҳаси ва хорижий тилларни ўқитишга қаратилаётган эътибор хусусида тўхталиб ўтиб, олимпиада ғолибларини муборакбод этди.

Нуфузли халқаро олимпиадаларда Фарғона вилоятидан 50 нафар иштирокчилар қатнашди. Қўқон шаҳридаги таълим муассасалари уқувчилари 7 та олтин, 9 та кумуш ва 14 бронза медалларини қўлга киритдилар.