8 март Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан ўтказилган тадбирда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ва секторлар раҳбарлари ижтимоий муҳофазага муҳтож аёлларни байрам билан муборакбод этиб, ижтимоий ётоқхонадаги уй-жойлардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи Сертификатларни тантанали равишда топширдилар.