Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ва секторлар раҳбарлари, маҳалла тизими мутасаддилари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор масъулларга фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида солиқлар ва коммунал идоралардан бўлган қарздорликларини бартараф этиш бўйича кўрсатмалар бердилар.
Қўқон шаҳар прокурори Улуғбек Ҳамдамов бундан кейин солиқлар ва коммунал идоралардан бўлган қарздорликлар Мажбурий ижро бюроси томонидан ундирилиши ҳақида огоҳ этди.
«Фуқароларимиз қарзини ундириш учун келган Мажбурий ижро бюроси ходимларидан қўни-қўшни, қариндош-уруқ, қуда-андалар олдида уялиб қолмасидан қарздорликларини бартараф этишини тавсия этамиз», деди Қўқон шаҳар прокурори.