Қўқон шаҳар патруль пост ҳизмати батальонида Пайшанба-ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар профилактикаси куни муносабати билан сафланиш тадбири ўтказилди.
Сафланиш тадбирида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи, полковник, Фарходжон Ҳасанов шаҳримиз секторлари кесимида профилактика тадбирлари ишчи гуруҳлари аъзолари-ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, маҳалла, таълим муассасалари, депутатлар, соғлиқни сақлаш идоралари вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирда шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил шахслар, нотинч оилалар билан манзилли ишлаш, мактабларда давоматни назорат қилиш, аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш мақсадида тарғибот тадбирларини, сайёр судлар ташкил этиш бўйича вазифалар белгилаб берди.
ИИО ФМБ бошлиғи, полковник, Фарходжон Ҳасанов шахсий таркиб ходимларининг эътиборини профилактика тадбирларининг натижадорлигини таъминлаш масалаларига қаратди.