Қўкон шахар Т.Малик кўчаси ҳудудидан Давлат хусусий шерикчилик асосида фуқаро Мухамеджанов Хамид Мухтаровичга икки қаватли ишлаб чиқариш цехи ва савдо-маиший хизмат объекти биноси қуриш учун ер майдони ажратиш ҳақида.
Фуқаро Мухамеджанов Хамид Мухтарович шаҳар ҳокимлигига қилган ёзма мурожаатида Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 майдаги “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 сентябрдаги ПҚ-3939-сонли қарорига асосан 500 000 000 (беш юз миллион) инвестиция киритиш шарти билан давлат хусусий шерикчилик асосида икки қаватли ишлаб чиқариш цехи ва савдо-маиший хизмат объекти биноси қуриш учун ер майдони ажратиб беришни сўраган.
Баён қилинганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 майдаги “Давлат-хусусий шериклик тўрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 сентябрдаги ПҚ-3939-сонли қарори, “Ер Кодекси” 7,20,23-моддалари, “Маҳаллий давлат ҳокимяти тўғрисида”ги Қонуни 6,25-моддаларига асосан.
ҚАРОР ҚИЛАМАН
1. Қўқон шаҳар Фироқий кўчаси 15-уйда яшовчи фуқаро Мухамеджанов Хамид Мухтаровичнинг шаҳар ҳокимлигига қилган мурожаати қаноатлантирилсин.
1.1 Шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Н.Мирзаев зимммасига, 5 кун муддатда, фуқаро Мухамеджанов Хамид Мухтарович билан Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 майдаги “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонунига асосан двлат-хусусий шерикчилик лойиҳасини амалга ошириш учун битим тузилишини таъминлаш вазифаси юклатилсин.
2. Қўқон шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини эгалик қилишга ижарага бериш ва мулк қилиб бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссиясининг 2021 йил 8 февралдаги “Қўқон шаҳар Т.Малик кўчаси ҳудудидан давлат хусусий шерикчилик асосида фуқаро Мухамеджанов Хамид Мухтаровичга икки қаватли ишлаб чиқариш цехи ва савдо-маиший хизмат объекти биноси қуриш учун ер майдони ажратиш ҳақида”ги далолатномаси тасдиқлансин.
3. Қўқон шаҳар Т.Малик кўчаси ҳудудида фуқаро Мухамеджанов Хамид Мухтаровичга 500 000 000 (беш юз миллион) сўм инвестиция киритиш шарти билан давлат хусусий шерекчилик асосида икки қаватли ишлаб чиқариш цехи ва савдо-маиший хизмат объекти биноси қуриш учун доимий фойдаланиш хуқуқи билан 400,0 м2 ер майдони ажратиб берилсин.
4. Буюртмачи (Мухамеджанов Хамид Мухтарович) зиммасига: биноларнинг фасад қисмини ва бинолар олди томонини ободонлаштириш ишлари Ўзбекистон Республикасининг “Шаҳарсозлик Кодекси” “Юридик ва жисмоний шахсларнинг шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳақида”ги 8-моддаси, Вазирлар Махкамасининг 2009 йил 9-мартдаги “Замонавий архитектура-шаҳарсозлик талабларини ҳисобга олган ҳолда аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил этиш қоидалари” хақидаги 59-сонли қарори талаблари асосида бажариш вазифаси юклатилсин.
5. Ушбу қарор тасдиғи Халқ депутатлари шаҳар кенгашидан сўралсин.
6. Мазкур қарор ижросини назорати шаҳар ҳокимининг ўринбосари Э.Тўхтабоев зиммасига юклатилсин.
Қўқон шаҳар ҳокими: М.А.Усмонов
19.02.2021