Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 8 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириққа асосан Қўқон шаҳар ҳокими М.А.Усмоновнинг ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш, қўшимча иш ўринларини яратиш ва бюджетга тушумларни кўпайтириш бўйича биринчи ярим йилликда амалга ошириладиган ишлар бўйича Халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгашига Мурожаати.
Ассалому алайкум ҳурматли сессия иштирокчилари!
Бугунги кунда Қўқон шаҳрида 66 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 53 712 та хонадонларда 257,8 минг аҳоли истиқомат қилмоқда.