Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, Ғафур Ғулом номидаги Қўқон адабиёт музейи мудири Абдулатиф Турдиалиев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳурсаной Умарова, «Нуроний» жамғармаси Қўқон шаҳар бўлими Манзур Абдуллаевлар давлатимиз раҳбарининг Фарғона вилоятига ташрифи давомида маданий тадбирларни кўпайтириш бўйича берган кўрсатмалари ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар Қўқон шаҳрининг қадимги маҳаллаларидан бирида яшаб ижод қилган Муқимий ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумот бердилар.
Қўқон мусиқали драма театри ижодкорлари томонидан маҳорат билан ижро этилган постановкада Муқимийнинг шахсий кечинмалари, ижоди билан бир қаторда ўша давр муҳити ҳам спектаклга келган юзлаб томошабинларга унутилмас таассуротларни туҳфа этди.