Sesh. Apr 16th, 2024

15-16 июль кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Туркия ташқи ишлар вазири ташрифини Фарғона вилоятидан бошлади. Қўқон шаҳрида юқори мартабали меҳмонга Ўзбекистон Маданият вазири Озодбек Назарбеков, Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ва бошқа расмийлар ҳамроҳлик қилдилар.

 

Юқори мартабали меҳмон ташрифини Қўқон университетидан бошлаб, бу ерда талабалар учун яратилган имкониятлар билан танишди. Мевлют Чавушўғли университетда ёш ижодкорлар томонидан ижро этилган туркий рақс, куй ва қўшиқлардан баҳраманд бўлиб, ёдномага ўз таассуротларини ёзиб қолдирди.

 

Қўқон шаҳар ҳокими Туркия ташқи ишлар вазирини Худоёрхон Ўрдаси ва Жомеъ мажмуасига таклиф этиб, Қўқон шаҳрининг бой тарихи, маданияти ва ҳунармандчилиги билан таништирди.