Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳуқуқни мухофаза қилиш идоралари мутасаддиларига Туркий Кенгаш туризм вазирлари учрашувида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш бўйича вазифалар белгилаб берди.
Жами 23, 24-июнь кунлари 1000 тага яқин Миллий гвардия, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар бўлими ва бошқа мутасадди идоралар вакиллари хизматда бўлади. Айни пайтда, ташриф йўналишлари ва расмий тадбирлар ўтказиладиган жойлар назорат остига олинган ва содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш бўйича машғулотлар ўтказилмоқда.