Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Chor. Okt 9th, 2024

Қўқон шаҳар туғруқхонаси ходимлари учун Қўқон шаҳар Маънавият тарғибот маркази томонидан коррупциянинг жамиятимизга келтираётган салбий оқибатлари, салбий урф-одатларимизга бархам бериш юзасидан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлимсга йўллаган Мурожаатномасида белгилаб берилган вазифалар, маънавий-ахлоқий қоидалар хусусида сўз борди. Хусусан Юртбошимизнинг «Коррупцияга қарши курашишда аҳолининг барча қатламлари, энг яхши мутахассислар жалб қилинмас экан, жамиятимизнинг барча аъзолари, таъбир жоиз бўлса, “ҳалоллик вакцинаси” билан эмланмас экан, ўз олдимизга қўйган юксак марраларга эриша олмаймиз», деган сўзлари таъкидлаб ўтилди.

Тадбирда тиббий хизмат кўрсатишда порахўрлик иллатига барҳам бериш, янги туғилган чақалоқларни туғруқхонадан олиб кетишда «суюнчи» олиш холатларига йўл қўймаслик ўқтирилди.

Click to listen highlighted text!