Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов «Чорчинор» маҳалласида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан катта миқдордаги кучли таъсир этувчи моддаларнинг ноқонуний савдосига чек қўйиш бўйича олиб борилган махсус тадбир натижасида қўлга олинган фуқаро ва Қўқон шаҳрида сўнгги ҳафтада содир этилган жиноятларни муҳокама этиб, фуқароларни огоҳликка чақирди.
Маруфжон Усмонов кучли таъсир этувчи дори воситларнинг инсон онггига ўтказадиган салбий таъсири, ёшларда ўзига тобеликни келтириб чиқариш хусусияти борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Маълумот учун: Тропикамид кўз касалликларини даволаш учун ишлатиладиган восита бўлиб, инсон бурнига томизилганда кучли наркотик таъсирга эга. Аптекаларда сотилгани туфайли кўплаб ёшларнинг ружуъ қўйшига сабаб бўлмоқда. Аптекаларда восита рецепт билан сотилгани туфайли, уни ноқонуний савдоси билан шуғулланиб, даромад орттириш истагида бўлган шахслар жиноятга қўл урмоқда.