Jum. Apr 19th, 2024

2013 йил 10 апрелдаги “Йўл ҳаракати хавфсизиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-348-сон Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда; 2015 й., 52-сон, 645-модда) асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) ижросини таъминлаш мақсадида

 

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

 

1. Шаҳарда 2021 йил давомида транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 

2. Шаҳардаги тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан мазкур қарорнинг 1-иловасида кўрсатилган ишчи гурух аъзоларини транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш даврида комиссия таркибида фаолият олиб боришлари учун ойлик иш ҳақларини сақлаган ҳолда вазифаларидан озод қилиб, шаҳар ички ишлар бошқармасининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимига келишлари таъминлансин.

 

3. Транспорт воситаларини мажбурий теҳник кўрикдан ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган Транспорт воситаларини мажбурий теҳник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-бандида белгилаб қўйилган даврийликка ҳамда 6-бандида белгиланган қуйидаги муддатларда ўтказишликка қатьий риоя қилинсин:

 

a) ишлаб чиқариш корхоналари ва кичик корхоналар тасарруфида бўлган транспорт воситаларини мазкур қарорнинг 2-иловасида кўрсатилган тартибда 2021 йилнинг 1 мартидан 2021-йилнинг 30 июнига қадар;

 

б) жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларини мазкур қарор кучга кирган кундан бошлаб 2021 йилнинг 31 август кунига қадар;

 

в) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган корхона, ташкилотларнинг транспорт воситаларини мазкур қарорнинг 3-иловасида кўрсатилган тартибда биринчи марта: 2021 йилнинг 1 март кунидан 2021 йилнинг 30 июнига қадар, иккинчи марта: 4-иловага мувофиқ 2021 йилнинг 1 сентябрдан 2021 йилнинг 31 октябрь кунига қадарли мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

 

4. Қўқон шаҳар Ички ишлар бошқармаси Йўл харакати ҳавфсизлиги бўлими бошлиғи майор А.Ахмедов зиммасига:
шаҳардаги корхона ва автохўжаликлардаги автомототранспортларни техник кўрикдан сифатли ва тўлиқ ўтказилишини низом талаблари асосида олиб бориш;


техник кўрик учун тушган йиғим сўммасини маҳаллий бюджетга ўтказилишини таъминлаш вазифаси юклатилсин.

 

5. Қўқон шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси (Ф.Хасанов) автомототранспортларни йиллик техник кўрикдан сифатли ўтказишда техник кўрик ўтказиш учун ажратилган ҳодимларга етарлича шароит яратиб бериш вазифаси топширилсин.

 

6. Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот котиби У.Норбаевга автомототранспортларни йиллик техник кўрикдан ўтказиш жараёнини оммавий ахборот воситалари орқали ёритишни ташкил этиш вазифаси топширилсин.

 

7. Белгилансинки, ушбу карор оммавий ахборот воситаларида расман эълон килинган кундан бошлаб кучга киради.

 

8. Мазкур қарор Қўқон садоси газетасида расмий эълон қилинсин ҳамда шаҳар ҳокимлигининг веб-сайтига жойлаштирилсин.

 

9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Н.Мирзаев зиммасига юклатилсин.

 

Қўқон шаҳар ҳокими М.А.Усмонов