Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Pay. Okt 10th, 2024

2020 йилнинг 24 январь кунидан 26 январь кунига қадар «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг Қамчиқ довони қисмида об-ҳаво шароити кескин ўзгариши кутилмоқда, бўрон бўлиши, қор ёғиши ва автомобиль йўлларида музламалар ҳосил бўлиши, қалин туман тушиб, кўриш даражаси 50 метргача ёмонлашиши, шамол тезлиги 15-20 м/с.гача кучайиши, йўлларда қор уюмлари юзага келиши сабабли автомобиль йўлларида ҳаракат қатнашчилари учун бир қатор ноқулайликлар келтириб чиқиши кутилмоқда.

Бу ҳолатлар йўл-транспорт ҳодисалари содир этилишига сабаб бўлиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда фуқаролар ва ҳайдовчилардан шу кунларда довон йўлларида мураккаб об-ҳаво шароитини ҳисобга олиб, Фарғона вилоятидан Тошкент шаҳрига автомобилларда ҳаракатланмасликларини сўраб қолади.

Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати.

Click to listen highlighted text!