Yak. Apr 28th, 2024

Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 муҳим Ташаббуснинг иккинчиси ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратишга қаратилган. Шаҳримиз мактабгача таълим ташкилотларида ушбу ташаббусни ҳаётга кенг татбиқ этиш, кичкинтойларни ҳар жиҳатдан етук қилиб тарбиялашга алоҳида эътибор қаратиляпти.

2-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мажмуасида Қўқон шаҳар мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 26-ҳамда 50-давлат мактабгача таълим ташкилотларининг “Баҳодирлар” ва “Темурбеклар” жамоалари ўртасида ўтказилган “Темурбек издошлари” спорт мусобақаси ҳам ана шундай эътиборнинг амалдаги ифодаси бўлди.

Унда болажонлар бир-биридан қизиқарли шартлар асосида ўзларининг эпчиллиги, кучлилиги ва зукколигини синовдан ўтказишди. Жамоада аҳил бўлиб ишлаш, ўзаро ҳурматни сақлаш борасидаги кўникмаларини оширишди. Муросасиз кечган баҳслар якунида дўстлик ғалаба қозонди.