Қўқон шаҳрида 2023 йилнинг 1-мавсумида ташаббусли бюджет буйича амалга оширилган ва бажарилган ишлар тўғрисида маълумот.
Қўқон шаҳрида жорий йил 1-мавсуми учун ташаббусли бюджет жамғармасида жами 12 712 млн сўм маблағ мавжуд бўлиб ушбу маблағлар очиқ бюджет портали орқали Ташаббус қолдирган ва электрон кўринишда энг кўп овоз тўплаган тадбирларни молиялаштириш кўзда тутилган.
Ташаббусли бюджетнинг 1 чи мавсуми босқичига жорий йилнинг 6 феврал куни старт берилди ва мазкур тадбир 7 апрелга қадар давом этди. Ташаббусли бюджет жараёни 4 та босқичдан иборат бўлиб булар қуйидагиларни ташкил этди:
Биринчи босқичда 6-26 феврал оралиғида шаҳримиз фуқаролар томонидан жами 167 та ўзларини қийнаб келаётган муаммоларини “Ташаббусли бюджет” порталига ташаббус сифатида жойлаштиришди.
Иккинчи босқичда комиссия аъзолари томонидан билдирилган ташаббусларни Низом талаблари асосида сараланиб билдирилган 167 та ташаббусларнинг барчаси бирма бир ўрганиб чиқилиб, шундан 157 таси комиссия аъзолари томонидан саралаб олинди ва учинчи босқичга ўтқазилди. Мазкур 157 та таклифнинг умумий қиймати 81.0 млрд сўмни ташкил этган.
Учинчи босқичда “Очиқ бюджет” портали орқали электрон кўринишда ўзларини қизиқтирган ташаббусла-рини амалга ошириш учун овоз тўплаш жараёни амалга оширилди ва энг кўп овоз тўплаган 13 та ёки 12.500 млн сўмлик таклиф лойихалар автоматик равишда голибликни қўлга киритди.
Бундан ташқари куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 апрелдаги “Ташаббусли бюджетлаштириш амалиётини янада такомиллаштириш ҳамда фаол маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ117-сонли қарорига асосан Қўқон шаҳрида хар бир лойиха 2 минг донадан ортиқ овоз тўплаган лекин ғолиб бўлмаган 3 та таклифларни молиялаштириш учун 2 650 млн сўм қўшимча маблағ ажратилди.