Pay. Okt 5th, 2023

“Ёш китобхон” кўрик-танловида ғолиб бўлган 15-мактаб ўқувчиси Шаҳринисо Маҳмудова китобга меҳр уйғотган муаллимлари ва ота-онасига миннатдорчилик изҳор этди.

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов шаҳримиздаги таълим муассасаларида китобсевар ёшлар ўртасида 15-мактабдан ғолиб деб топилган ўқувчини муборакбод этиб, қимматбоҳо соврин билан мукофотлади.

Шаҳар ҳокими иқтидор эгасини тарбиялаган муаллим ва унинг ота-онасини ҳам эътироф этиб, ўз Ташаккурномаларини тантанали равишда топширди.