Jum. Mar 29th, 2024

Мамлакатимиздаги кескин об-ҳаво шароитлари ижтимоий объектлардаги иситиш тизимларига ҳам ўз таъсирини кўрсатди.

Қўқон шаҳар ҳокими, мутасаддилар иштирокида, барча таълим муассасаларини назоратдан ўтказмоқда. Мактаб ва боғчалар Қозоғистондан келтирилган сифатли кўмир билан таъминланмоқда. Сув музлаши оқибатида носоз ҳолатга келган иситиш тизимлари таъмирланмоқда.

Маруфжон Усмонов ҳар бир муассасадаги шароитларни ўрганиб, аниқланган муаммоларни ҳал этиш, иситиш тизимларини талаб даражасига келтириш чораларини кўрмоқда.