Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов «Аёл қадри, инсон қадри улуғланган юртда тинчлик ва фаровонлик, аҳиллик ва барака албатта барқарор бўлади» шиори остида ўтказилган тадбирда иштирок этди.
Шаҳар ҳокими мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан аёлларни қўллаб-қувватлаш ва кенг имкониятлар яратиш борасида амалга оширилаётган ишларни таъкидлаб ўтди. II-Халқаро ҳунармандчилик фестивалида шаҳримизнинг ҳунарманд ва тадбиркор аёллари муносиб иштирок этишига ишонч билдирди.
Маруфжон Усмонов шаҳар хотин-қизлар Кенгаши ва «Тадбиркор аёл» уюшмаси томонидан ташкил этилган тадбиркорлик ўқув курсларини битиган ижтимоий рўйхатлардаги аёлларга, олган кўникмаларини тасдиқловчи сертификатларни топширди. Тадбирда ўз фаолияти билан барчага ўрнак бўлаётган фидокор аёллар «Тадбиркор аёл» ва «Ҳунарманд» уюшмаларининг Ташаккурномалари билан тақдирланди.