Шаҳримизни ижтимоий-иқтисодий соҳада барқарор ривожланишини таъминлаш, тадбиркорларни қонунчиликдаги сўнгги янгиликлар ва улардан келиб чиқадиган қулайликлар хусусида хабардор этиш ҳамда тадбиркорларнинг муаммолари ва таклифларини ўрганиш мақсадида шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Ойбек Мамажонов шаҳримизнинг етакчи корхоналари раҳбарлари билан самимий суҳбат олиб борди.
Тадбиркорларнинг фаолиятига тўсқинлик қилаётган, муаммо ва камчиликлар келтириб чтқараётган масалалар ўрганилди. Муҳими бизнес вакиллари уларни хал этиш бўйича ўз таклифларига ҳам эга эканликлари аён бўлди.
Ўз ўрнида Ойбек Мамажонов шаҳримизда истиқболли бўлиши мумкин бўлган соҳалар, экспортни йўлга қўйиш бўйича ўз фикр мулоҳазаларини билдирди.