Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Shan. Noy 2nd, 2024

Фарғона вилоятининг туман, шаҳарларида жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар, никоҳдан ажратиш, тадбиркорлик субъектлари иштирокидаги низолар ҳамда фуқароларнинг мурожаатлари кўпайган маҳаллаларда профилактика ишларини жонлантиришга қаратилган 2021 йил 2-ярми учун тузилган сайёр қабуллар режасига асосан ҳамда «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб- қувватлаш, уларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш мақсадида 2021 йил 16 октябрь куни Қўқон шаҳар, «Ғишткўприк» маҳалла фуқаролар йиғини биносида Фарғона вилоят судиннинг жиноят ишлари бўйича судьяси Т.Вахабов, Қўқон туманлараро иқтисодий суди раиси Ж.Эргашев, Фукаролик ишлари буйича Қўқон туманлараро суди раиси У.Исмаилов, судьялар Б.Норов, У.Сапаров, ЖИБ Қўқон шахар суди судьяси А.Омоновлар иштирокида сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулда йиғилган МФЙ фуқаролари ва «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга уларда мавжуд муаммолар, ўзларини қизиқтирган суд-ҳуқуқ масалаларидаги саволлар, шунингдек бошқа ҳуқуқий масалалар юзасидан тушунтиришлар берилди.

 

Шундан сўнг МФЙ биносида ЖИБ Қўқон шахар суди томонидан сайёр суд мажлислари ўтказилиб, унда 4 нафар жазога тортилган шахсларга жазодан муддатидан аввал озод этилди.

Click to listen highlighted text!