Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Pay. Dek 5th, 2024

“Солиқчи тадбиркорга-кўмакчи” тамойили асосида амалга оширилаётган ишлар юзасидан Қўқон шаҳар ДСИ бошлиғи Қобилжон Абдуллаевнинг ҲИСОБОТИ.

Ҳабарингиз бор жорий йил 16 март куни Президентимиз Давлат солиқ қўмитасига ташриф буюриб, солиқ соҳасини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

 

 

Давлатимиз раҳбари ташриф давомида солиқ органлари тадбиркорлар билан учрашиб уларни муаммоларини тинглаши, солиқ қонунчилигидаги о’згаришларни тушунтириши, уларга кўмакчи бўлишлари  юзасидан қатор топшириқлар берган эди.

 

Мазкур топшириқлар ижроси, шунингдек, “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида солиқ тўловчиларга янада сифатли хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида Қўқон шаҳар Давлат солиқ инспексияси  ходимлари  томонидан тадбиркорлар билан турли очиқ мулоқот ва учрашувлар ташкил этилмоқда, муаммолар ўрганилиб, ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун муҳим бўлган қатор йўналишларни белгилаб олган ҳолда амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

 

Хусусан, 2022 йил апрел ойи давомида Қўқон шаҳар Давлат солиқ инспексияси  ходимлари томонидан 766 нафар тадбиркорлик субектларини қийнаётган муаммолар ўрганилди. Ўрганишда  750 нафар  тадбиркорлик субектларига дастлабки бухгалтерясини юритишга,  қулай солиқ режимини танлаш, солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартибини тушунтириш, ортиқча солиқ то’ловларини қайтариш каби масалалар юзасидан амалий ёрдамлар ко’рсатилди.

 

Биз солиқ идоралари ходимлари бундан буён ҳам албатта, Президентимиз белгилаб берганларидек, тадбиркорга маслаҳатчи, кўмакчи ва яқин ҳамкор сифатида фаолиятимизни давом эттирамиз.

Click to listen highlighted text!