Chor. Apr 17th, 2024

Президентимиз таъкидлаганларидек, жонажон Ўзбекистонимиз миллий ривожланишнинг янги даврига дадил қадам қўймоқда. Ҳаётимизнинг барча жабҳаларида, хусусан, солиқ тизимида ҳам улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида ҳам солиқ тизимида амалга оширилиши лозим бўлган муҳим ўзгаришларни белгилаб берди.

Хусусан, мол-мулк ва ер солиқларининг бир қисми маҳалланинг ўзида қолиши кутилаётган – “Маҳалла бюджети” тизими жорий этилмоқда. Шунингдек, туманларнинг иқтисодий ривожланишига қараб турли солиқ ставкалари қўлланилиши кўзда тутилмоқда. Мисол учун, шароити энг оғИ рбўлган республикадаги 20 та туман учун айланмадан олинадиган солиқ, фойда солиғи, ижтимоий солиқ ставкаларини 1 фоиз миқдорида белгиланмоқда.
Бундан ташқари, бизнесга солиқ юкини камайтириш мақсадида 2023-йил 1-январдан бошлаб ҚҚС ставкаси 15 фоиздан 12 фоизга пасайтирилмоқда.
Шу билан бирга Президентимиз Мурожаатномада давлат идоралари тадбиркорларга сервис хизмати кўрсатиши лозимлиги ва янги йилда мазкур жараён бўйича баҳолаш тизими жорий этилишини айтиб ўтди.

Албатта, давлат солиқ хизмати органлари ҳам “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатишни давом эттирмоқда. Шу мақсадда Қўқон шаҳар давлат солиқ инспексияси ходимлари томонидан тадбиркорлар билан турли очиқ мулоқот ва учрашувлар ташкил этилмоқда, муаммолар ўрганилиб ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун муҳим бўлган қатор ёъналишларни белгилаб олган ҳолда амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.
Хусусан, 2022-йилда вомида Қўқон шаҳар ДСИ томонидан 7780 та тадбиркорлик субектларини қийнаётган муаммолар ўрганилди. Мазкур жараён давомида кўмаклашиш зарур бўлган 6524 та тадбиркорлик субектларига дастлабки бухгалтериясини юритиш, қулай солиқрежимини танлаш, солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартибини тушунтириш, ортиқча ҚҚС тўловларини қайтариш каби масалалар юзасидан амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Биз, солиқ идоралари ходимлари бундан буён ҳам, албатта, Президентимиз белгилаб берганларидек, тадбиркорга маслаҳатчи, кўмакчи ва яқин ҳамкор сифатида фаолиятимизни давом эттирамиз.